Наманган. 2020 йил 08 майдан 09 майга ўтар кечаси номаълум шахс Поп тумани Водий МФЙ ҳудудида жойлашган 34 ёшли Ф.Ж., га тегишли дўконга эшик қулфини бузиш йўли билан ғайриқонуний равишда кириб, у ердан 1.000.000 сўм ва 200 АҚШ доллари нақд пул ҳамда 7.000.000 сўмлик хўжалик ва озиқ-овқат маҳсулотларини ўғирлаб, ҳодиса жойдан яширинган.
Ҳолат юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов-тезкор ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни 29 ёшли О.А. ва қўшниси 27 ёшли А.Э., лар содир этганликлари аниқланиб, озиқ-овқат ва парфюмерия маҳсулотлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган. О.А. ва А.Э., лар гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганлар.
Тасодифий хабарлар
Энди “Инстаграм” “лайк”ларни кўрсатмайдими?
Германия 25 минг афғон қочқинини қабул қилишга рози
Халқимизнинг онги, дунёқараши ўзгаргани – бу бизнинг энг катта ютуғимиз — Президент.
Ўзбекистон нотариат тизими халқаро нотариуслар иттифоқига аъзо бўлди
Ўзбекистон элчихонаси Исроилга ҳамдардлик билдирди