Жорий йилнинг 23 январь куни республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик сақланиб туради. Бу ҳақда Гидрометерология хизмати маркази хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 21 январь куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуёшли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Қорақалпоғистонда, Сурхондарё вилоятида кечга томон бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +7…+12 даража, шимолда -3...+2 даража атрофида бўлади.
Эртага, 22 январь куни совуқ антициклон республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Ўзбекистонда булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, республика бўйича ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик бўлади, тоғли ҳудудларда қор ёғади, ҳарорат кундузи 0...+5 даражадан ошмайди.
21-22 январь кунлари совуқ фронт ўтишида республика бўйича шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.
Якшанба кунига ёғингарчилик тўхтайди, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида бироз ёғингарчилик сақланиб туради. Кечаси совуқ кучаяди ва 0...-5 даража, шимолда -5…-10 даража атрофида бўлади, кундузи ҳаво ҳарорати +3…+8 даражани ташкил этади.
Дам олиш кунлари циклон таъсирида туман ҳосил бўлади кўринувчанлик ёмонлашади.
Тасодифий хабарлар
Шавкат Мирзиёев Эрдўғон билан телефон орқали мулоқот қилди
Наманганда 1 млрд сўм имтиёзли кредит ноқонуний ўзлаштириб юборилди
Коронавирус куз-қиш мавсумида ўта хавфли формага айланиши мумкин
Sirdaryolik erkak rashq tufayli 21 yoshli ayolni o‘ldirdi
“Сўғдиёна” – “Турон” ўйинини бошқарган ҳакам футболдан четлатилди