2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига давлат қарзи 26,2 миллиард АҚШ долларини ёки ялпи ички маҳсулотга (ЯИМ) нисбатан 34,1 фоизни ташкил этди. Бу ҳақда Молия вазирлигининг “Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи ҳолати ва динамикаси шарҳи”да маълум қилинди.
Қайд этилишича, давлат қарзининг ЯИМга нисбати 2021 йил бошида 39,0 фоиздан 2022 йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра 34,1 фоизгача пасайди. Халқаро валюта жамғармасининг мамлакатлар иқтисодиётига бағишланган ҳисоботига кўра, Ўзбекистоннинг давлат қарзи бугунги кунда “мўътадил” даражада ҳисобланади.
2022 йилнинг III чорагида Ўзбекистонда ЯИМ реал ўсиш суръати 5,8 фоизни ташкил этди. Шунингдек, йил бошидан давлат ташқи қарзи қолдиғи 1,7 фоизга камайди. Бунда давлат бюджети тақчиллигининг молиялаштирилиши ва инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида қарз маблағларининг ўзлаштирилиши билан бирга 823 млн доллар миқдоридаги давлат ташқи қарзи сўндирилди.
Маълум қилинишича, 2022 йилнинг дастлабки 9 ойида Ўзбекистон Республикаси номидан умумий қиймати 2058,9 млн АҚШ доллари миқдоридаги 16 та ташқи қарз битими имзоланган. Мазкур маблағлар энергетика, аҳолини тоза ичимлик суви ва канализация билан таъминлаш, автомобиль йўлларни ривожлантириш, темир йўл ва бошқа муҳим лойиҳаларни молиялаштириш учун нуфузли халқаро молия институтларидан имтиёзли шартлардаги узоқ муддатли кредитлари ҳисобидан жалб қилинган.
Тасодифий хабарлар
Oʻzbekistonda dollar kursi 8700 soʻmga yaqinlashmoqda - valyuta kurslari
Украинанинг урушдаги яширин қуроли нималиги айтилди
Польша Украианага НАТО кучларини киритишни таклиф қилди
Наманганда Халқаро қизлар мактаби очилди
ИИВ телефонида порнографик видео ва фото кўрганларга 200 минг сўм жарима соляптими?