Украина ҳукумати 14 июнь куни Россия президенти Владимир Путин таклиф қилган тинчлик лойиҳасини рад этган. Бу ҳақда Украина президенти маслаҳатчиси Михаил Подоляк берган баёнотга асосланиб, Anadolu маълум қилди.
Киев расмийлари янги тинчлик таклифини мамлакат манфаатларига мос келмагани учун рад этган. Украина ҳудудларидан воз кечиш эвазига тузиладиган тинчлик шартномасини қабул қила олмаслиги айтилган.
“Россияда янги тинчлик таклифлари йўқ. Россия раҳбарияти воқеликни етарлича баҳолай олмаяпти”, — деган Украина президенти маслаҳатчиси Михаил Подоляк Х тармоғида қолдирган постида рад этилган лойиҳа тафсилотлари ҳақида муносабат билдириб.
Аввалроқ Владимир Путин Москвада Ташқи ишлар вазирлиги ходимлари билан учрашувда Россия Киевга навбатдаги “аниқ, ҳаққоний тинчлик таклифи” лойиҳасини топшириши ҳақида маълум қилган эди. Ушбу янги таклифлар фронтдаги вазият ва фуқароларнинг эркин танловини инобатга олиб ишлаб чиқилиши ваъда қилинган.
“Агар Киев ва Ғарб давлатлари бу таклифни аввалгидек рад этса, қон тўкилишининг давом этиши учун сиёсий ва маънавий жавобгарлик уларнинг гарданида бўлади”, — деган Россия раҳбари.
Киев расмийлари ҳам, Москва ҳукумати ҳам янги таклифларнинг тўлиқ тафсилотларини ошкор қилмаган. Украинанинг эътирозига сабаб бўлган ҳудудий масалалар мавзуси ёпиқ қолдирилган.
Тасодифий хабарлар
Самарқандда маҳбус қамоқхонадан қочди
Туркманистон президенти «Қадр кечаси» муносабати билан 356 нафар маҳбусни афв этди
Сардобада ваҳима тарқалди. Ҳоким одамларни тинчлантиришга чиқди
Шавкат Мирзиёев Марказий банкка кредитлаш шартларини соддалаштириш бўйича топшириқ берди
Тошкент метрополитенининг барча станцияларида Wi-Fi тармоғига кириш имкони пайдо бўлди (Видео)