Америка Қўшма Штатларининг Ҳинд-Тинч океани стратегиясининг асл мақсади Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО)нинг минтақавий версиясини яратишга уринишдир. Бу ҳақда Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И маълум қилди.
“Ҳинд-Тинч океани стратегиясининг асл мақсади НАТОнинг Ҳинд-Тинч океани версиясини яратишга ҳаракат қилишдир”, дейди у.
Вазирнинг таъкидлашича, стратегия Қўшма Штатлар устунлик қиладиган гегемон тизимни сақлашга қаратилган. Бу ASEAN доирасидаги ўзаро ҳамкорликка асосланган минтақавий ҳамкорлик тузилмасига зарба беради ҳамда минтақанинг узоқ муддатли манфаатларига путур етказади.
“Тинчлик, тараққиёт, ҳамкорлик ва ўзаро манфаатли натижаларга интилаётган минтақа давлатларининг умумий қарашларига зид бўлган стратегиянинг истиқболи йўқ”, дея қўшимча қилган у.
Хитой ТИВ раҳбари Осиё-Тинч океани минтақаси геосиёсий қарама-қаршилик учун “шахмат тахтаси” эмас, балки ҳамкорлик учун ҳудуд эканлигини ҳам алоҳида қайд этган.
“Хитой доимо Осиё-Тинч океани минтақасининг ривожланишига кўмаклашган ва ундан фойда кўрган. Биз минтақадаги ишларнинг ҳақиқий ҳолатига мос келадиган, ҳар бир томоннинг талабларини қондирадиган ҳамда минтақавий қарама-қаршиликка ундаш, қарама-қаршилик лагерлари яратишга кескин қарши бўлган ташаббусларни олқишлаймиз”, дейди Ван И.
Тасодифий хабарлар
«Сайловлар олдида турибмиз, сизларнинг холис муносабатингиз жуда муҳим» – Президент ОАВ вакиллари билан учрашди
Ўзбекистонда 11 яшар бола коронавирусдан вафот этди
Журналист Хуршид Далиев ўзига нисбатан таҳдид бўлганини айтмоқда
Наманганлик тадбиркор 33 нафар талабанинг контракт пулини тўлаб берди
Янгикургон туман суди томонидан аёлларга нисбатан зуравонлик мавзусида сайёр учрашув бўлиб ўтди