Узоқ йиллар давомида турли “ўйин”лари билан кенг оммага машҳур, халқ орасида “пулхоз” номи билан танилган Тошкент давлат иқтисодиёт университетида катта ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев маълум қилди.
Бугун, Президент маслаҳатчилари Шерзод Кудбиев ва Абдужаббор Абдувоҳидов ҳамда ДХХ, прокуратура органлари вакиллари бошчилигида ўтказилган йиғилишда олий таълим муассасалари уйғониши зарур эканлиги, бундан буён қабул жараёнидан бошлаб битириш жараёнига қадар очиқлик ва ошкоралик тамойиллари асосий бўлиши, бунга қарши чиққанларга эса қатъий жазо кўрилиши таъкидланди.

Бунинг биринчи исботи сифатида ТДИУ ректори Баҳодир Ходиев лавозимидан озод этилди. Бунинг ортидан “Нархоз”да катта тозалаш ишлари ҳам амалга оширилиши таъкидланди.
Тасодифий хабарлар
Наманганга Панжоб вилояти губернатори бошчилигидаги Покистон делегацияси келмоқда
НамДУда Россия университети билан ҳамкорликда қўшма тиббиёт факультети очилди
Тириклайин кўмилган одам бир амаллаб қабрдан чиқди
Ўзбекистонда дори моддаларини давлат рўйхатидан ўтказиш бекор қилинади
Наманганда Нексия автомобили 30 нафар йўловчиси бўлган автобусга бориб урилди