Коррупция - тараққиёт кушандаси

Коррупция - тараққиёт кушандаси

Мустақилликка эришганимиздан буён Ўзбекистон ўзи танлаган тараққиёт йўлидан дадил одимламоқда. Миллий манфаатларимизни инобатга олган ҳолда олиб борилаётган изчил сиёсат давлатимизнинг жаҳон ҳамжамияти томонидан эътироф этилишини, халқаро майдонда обрў-эътиборининг ортиб боришини таъминламоқда.

Шу билан бирга, нафақат республикамиз, балки ер юзидаги барча мамлакатлар тараққиётига салбий таъсир этаётган, ҳаммани бирдек ташвишга солаётган муаммолар мавжудки, улардан бири коррупциядир.

Коррупция лотинча сўз бўлиб, «порага сотилиш, айниш» деган маъноларни англатади. Яъни коррупция – сиёсат ва давлат бошқаруви соҳасидаги ижтимоий хавфли ҳодиса, давлат функцияларини бажариш ваколатига эга бўлган ёки уларга тенглаштирилган шахсларнинг ноқонуний тарзда моддий ва бошқа бойликлар, имтиёзларни олишда

ўз мақоми ва у билан боғлиқ имкониятлардан фойдаланиши, шунингдек, бу бойлик ва имтиёзларни жисмоний ёки юридик шахслар қонунга хилоф равишда эгаллашига имкон беришидир. Коррупция ва порахўрлик давлатни ич-ичидан емириши жаҳондаги баъзи давлатлар тажрибасидан яхши маълум.

Коррупция ва порахўрликни ҳеч иккиланмай «тараққиёт кушандаси» деб аташ мумкин. Ҳатто Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ) ҳам

бу иллатларни энг глобал муаммолардан бири сифатида эътироф этиб, уларга қарши курашиш масалаларига жиддий эътибор қаратиб келмоқда.

Хусусан, БМТнинг 2003 йил 31 октябрда қабул қилинган Коррупцияга қарши конвенцияси халқаро-ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унинг лойиҳаси икки йил давомида 130 дан ортиқ давлат иштирокида муҳокама этилган. Унда коррупцияга қарши халқаро ва миллий кураш амалиётини йўлга қўйиш ҳамда уларни амалга ошириш механизмлари белгилаб берилган.

Мамлакатимиз мазкур конвенцияга 2008 йилда қўшилган ҳамда Ўзбекистон Республикасининг “Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Коррупцияга қарши кураш конвенциясига (Нью-йорк, 2003 йил

31 октябрь) Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинган.

Ўзбекистонда мазкур иллатнинг сабабларини аниқлаш ва бартараф этиш борасида кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат хизматчилари ва мансабдор шахсларнинг коррупция домига тушиб қолмасликларини таъминлаш мақсадида узоқ муддатли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқилиб, уларнинг ижроси доимий назорат қилинмоқда.

Хорижий амалиёт таҳлили шуни кўрсатдики, бозор иқтисодиёти қонунларига асосланган мамлакатларда коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат ва хусусий сектор иштирокчиларининг халқаро стандартлар, қонун ҳужжатлари ва бошқа замонавий усулларга мувофиқ самарали фаолият юритишини таъминловчи муҳим воситалардан бири

ўз таркибида коррупцияга қарши курашиш комплаенс назорат тизимини ташкил этиш ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги

ПҚ-5177-сонли “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан 2021 йил 1 октябрдан бошлаб барча давлат органлари

ва ташкилотларида мавжуд штат бирликлари доирасида коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари фаолияти йўлга қўйилиши белгиланди.

Коррупцияга қарши комплеанс назорати – давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро стандартлар, қонун

ва бошқа меъёрий ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ ташкил этувчи, коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ва чек қўйиш, қонун бузилиши ва коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар беришни ўзида мужассам этган профилактик тизимдир.

Таъкидлаш лозимки, аввало, ушбу ислоҳотларнинг туб замирида Президентимиз Ш. Мирзиёев томонидан илгари сурилган устувор ғоя “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халққа хизмат қилиши керак” деган асосий тамойилга мувофиқ барча имкониятлар халқимиз манфаатлари йўлида сафарбар этилиши устувор вазифа этиб белгиланмоқда.

 

 

Элёрбек Суяров,

Наманган туманлараро

маъмурий судининг судьяси

 


Теглар:
×