2020 йил 21 июл куни соат 04:30 ларда Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳудудидан ўтган М-39 йўлининг Термез-Тошкент йўналиши 920 км.да ҳайдовчи А.Ж. ўз бошқарувидаги "ISUZU" автомашинаси ёниб кетди.
Сирдарё вилояти ИИБ ЙҲХБ Ахборот хизмати берган маълумотга кўра, "ISUZU" ҳайдовчиси йўлнинг қарама қарши томонидаги транспортнинг узоқни ёртувчи чироқлари ёруғлиги кўзини қамаштирганлиги оқибатида йўл четида тўхтаб турган Б.Б. бошқарувидаги Камазнинг тиркамасининг орқасига бориб урилган.
Натижада "ISUZU" автомашинаси йўловчиси С.П. "чап ўмров суяги синиши" ташхиси билан тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Маълумот учун: Йўл ҳаракати қоидаларининг 135 бандида "Кўзи қамашган ҳайдовчи авария ишораларини ёқиши, ҳаракатланиш бўлагини ўзгартирмасдан тезликни камайтириши ва тўхташи керак." деб белгилаб қўйилган.
Тасодифий хабарлар
ИИВ ЙҲХББ изоҳ берди: Кундузи «фара»ларни ёқиб юриш тартиби фақат автоматик ёритгувчи автомобиллар учун
Бугун Ўзбекистонда қандай об-ҳаво кузатилади?
Дам олиш кунлари Ўзбекистонда ёғингарчиликсиз об-ҳаво кутилмоқда
Кореядаги фуқаролар Ўзбекистонга қайтарилади!
Марказий Осиё келажакда Ўзбекистонга боғлиқ бўлиб қолади – “The Economist”