Отабек Умаров Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан табриклади. Бу ҳақда у ўзининг шахсий телеграм каналида табрик қолдирди.
| “Азиз ва қадрли инсоним! Яратганнинг Ўзи Сизнинг зиммангизга нечоғлик машаққатли юмушни юклаганини ҳаётимизнинг ҳар куни ва соатида кўриб, билиб турибмиз.Сиз қийинчилик ва тўсиқлар қанчалик кўп бўлмасин, катта довонлардан ошиб, Халқимиз учун фаровон ҳаёт ва адолатлик давр олиб келишингизга астойдил ишонамиз. Набира ва абираларингиз Сизнинг номингиз билан узоқ асрлар ғурур ва фахр туйиб юришади Худо хоҳласа.Ватанимиз тинчлиги, келажагимиз равнақи йўлида мустаҳкам соғлик-саломатлик тилайман. Умрингиз узоқ бўлсин Илоҳим. Туғилган кунингиз қутлуғ бўлсин!”, — деган ўзининг табрик сўзида Марказий Осиё ММА Конфедерацияси, ММА ва Ўзбекистон Триатлон Федерацияси президенти. Президент хавфсизлик хизмати бошлиғининг ўринбосари. |
Маълумот ўрнида, Шавкат Миромонович Мирзиёев 1957 йил 24 июлда Жиззах вилоятининг Зомин туманида шифокор оиласида туғилган.
Тасодифий хабарлар
Ўриндиқ остига яширилган хотира карталари фош этилди
Наманганда “Hyundai” заводи қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди
Энди ОАВлар давлат хизматлари марказида рўйхатдан ўтказилади
Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистонда 2021 йил 1 январдан автомобилларга «сирена» ва «мигалка» ўрнатишга рухсат берилиши ҳақидаги хабарни рад этди
Соҳта ДХХ ходимлари машинасида 200 минг доллар олиб кетаётган фуқарони қўрқитиб, 150 мингини олиб қўйди