Халқаро ҳамжамият Афғонистондаги иқтисодий ва гуманитар вазият учун масъулиятни ўз зиммасига олиши ва бу давлатга ёрдам кўрсатиши керак. Хитойнинг БМТдаги доимий вакили Чжан Цзюн шундай чақириқ билан чиқди.
Хитойлик дипломат БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Афғонистон бўйича қарорини шарҳлар экан, ривожланган давлатларни расмий Қобулни молиявий қўллаб-қувватлашга чақирди. Унинг сўзларига кўра, бу биринчи навбатда Афғонистондаги “тартибсизликка алоқадор” давлатларга тегишли.
Чжан Цзюннинг айтишича, афғон ҳукуматини ҳар қандай чора кўришга мажбурлаш учун молиявий дастаклардан фойдаланишга йўл қўйиб бўлмайди. У Афғонистоннинг активларини музлатиб қўйишни ва бу чекловлар мамлакатнинг иқтисодий ва гуманитар тикланишига халақит бермаслиги учун "Толибон"га жорий қилинган санкцияларни текширишни таклиф қилди.
"Толибон" ташкилоти террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида қолган.
Маълумот учун, жорий йилнинг 15 август куни "Толибон" ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни эгаллаб, Республикани ағдарди. Президент Ашраф Ғани истеъфога чиқиб, мамлакатдан қочиб кетди.
6 сентябрь куни "Толибон" Панжшер вилоятини ҳам бўйсундириб, бутун Афғонистонда назорат ўрнатди. 7 сентябрь куни эса толиблар вакилидан тузилган ҳукумат таркиби эълон қилинди. Унга БМТнинг "қора рўйхати"га тушган мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд Бош вазир бўлди.
Ҳозиргача "Толибон" тузган ҳукуматни ҳеч бир давлат тан олгани йўқ. АҚШ ва Жаҳон банки эса Афғонистоннинг хорижий банклардаги давлат захирасини музлатиб қўйди.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши Афғонистонга гуманитар ёрдам кўрсатиш учун зарур бўлган активлар ёки иқтисодий ресурсларга қўйилган тақиқни олишга рухсат берди. Мамлакатнинг захиралари 10 млрд доллар ортиқ экани айтилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россияга қурол етказиб бераётган давлат номи очиқланди
Ўриндиқ остига яширилган хотира карталари фош этилди
Марказий Осиё келажакда Ўзбекистонга боғлиқ бўлиб қолади – “The Economist”
Shavkat Mirziyoev qishloq xo'jaligi mahsulotlarini qayta ishlash, oziq-ovqat mahsulotlari sifatini oshirish masalalarini muhokama qilish uchun uchrashuv o'tkazdi.
Мирзиёев МОда БМТнинг аксилтеррор бошқармаси офисини очишни таклиф қилди