Маскнинг бойлиги Tesla акцияларининг ўсиши фонида ошди. У охирги икки ой давомида рейтингда етакчилик қилган Бернард Арнони биринчи ўриндан четга суриб қўйди, деб хабар берди Bloomberg. Tesla ва SpaceX асосчиси Илон Маск Bloomberg талқинига кўра, сайёранинг энг бой одамлари рейтингида яна биринчи ўринни эгаллади. Маскнинг бойлиги, агентликнинг 28 февраль, сешанба кунги маълумотларига кўра, Tesla акциялари ўсиши фонида 187,1 миллиард долларгача ошган. Электр автомобиль ишлаб чиқарувчисининг акциялари 6 январдаги энг паст кўрсаткичдан 70 фоизга ошиб, бир акция учун 207,63 долларни ташкил қилди.
Bloomberg маълумотларига кўра, Twitter эгаси Илон Маскнинг шахсий бойлиги Louis Vuitton Moët Hennessy компаниялар гуруҳи раҳбари Бернард Арнонинг бойлигидан ошиб кетган, у сўнгги икки ой давомида рўйхатда устунлик қилган. Bloomberg Арнонинг активларини 185,3 миллиард долларга баҳоламоқда.
Шу билан бирга, реал вақт режимида миллиардерлар рейтингини тузувчи Forbes журнали маълумотларига кўра, рўйхатда биринчи ўринда Бернард Арно (206,3 миллиард доллар), иккинчи ўринда Илон Маск (197,7 миллиард доллар) турибди. Маск декабрь ойида рейтингларда етакчи сифатида Бернард Арнога ўз ўрнини бўшатиб берди.
Тасодифий хабарлар
“Ҳизбуллоҳ” Исроилга жумагача муҳлат берди
Стикерлар бекор қилинади ва барча транспорт воситалари ҳаракатланишига рухсат берилади
10 ойда 18 млрд сўмдан ортиқ смартфонлар чегарада ушлаб қолинган
Наманган ва Тошкентда 3,4 млрд сўмлик энергия ўғирлиги фош этилди
Хоразмда катта кўчага ўрнатилган LED-экранида порнографик видео қўйилди (+18)