Испаниянинг “Барселона” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле ПСЖ билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, Париж клуби 26 ёшли франциялик футболчи билан 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган 5 йиллик шартнома имзолаган. Келишув суммаси 50 миллион еврони ташкил қилади. Унинг ярми Дембеле ва унинг агентига насиб қилади.
Маълумот учун, Дембеле ўтган мавсумда “Барселона” сафида 35 та расмий ўйинда майдонга тушди. Франциялик футболчининг ҳисобида 8 та гол ва 9 та голли узатма бор.
Дембеле “кўк-анорранглилар” таркибида 3 марта Испания чемпиони, 2 марта мамлакат кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.
Тасодифий хабарлар
Банкларда доллар курси 10 860 сўмгача кўтарилди
Макрон Осиё давлатларини огоҳлантирди
Ўзбекистонда 15 йилдан бери қидирувда бўлган шахс Қозоғистонда ушланди
"Талабчанлик, эҳтиёткорлик ва ҳушёрлик турмуш тарзимизга айлансин!"
Попда Nexia КамАЗ “тагига” кириб кетди. Қурбон бор