Ўзбекистонда июнь ойида 71 фоиз аҳоли 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.
“Истеъмолчиларнинг 71 фоизи белгиланган лимит доирасидан чиқмаган. Шу боис, яқин истиқболда истеъмолчиларга қўлланилаётган ойлик 200 кВт·соатгача бўлган базавий меъёр миқдори оширилишига асос мавжуд эмас”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, 22 фоиз истеъмолчи 201 кВт·соатдан 1000 кВтгача истеъмол қилган ва 900 сўмдан ҳақ тўлаган. Бунда электр энергияси истеъмоли 201 кВт·соатдан 300 кВтгача бўлган истеъмолчилар салмоғи 11 фоизни ташкил этган.
Таъкидлаш жоизки, 300 кВт·соатгача электр энергияси истеъмол қилганлар тўлиқ 900 сўмдан ҳақ тўламайди. Бунда 200 кВт·соатгача 450 сўмдан, қолган 100 кВт·соатга 900 сўмдан тўлайди.
Билдирилишича, қолган 7 фоиз аҳоли 1001 – 10 000 кВт·соат электр энергияси истеъмол қилиб, 1 350 сўмдан тўловларни амалга оширган.
Республика бўйича жами 1,1 млрд кВт·соат электр энергияси истеъмол қилинган.
Шундан истеъмолчиларнинг 71 фоизи 200 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган ва улар жами истеъмолнинг 40 фоизини ташкил этади. Яна 11 фоиз истеъмолчи 201 – 300 кВтгача электр энергияси истеъмол қилган ва улар жами истеъмолнинг 19 фоизини ташкил қилади, 301 – 500 кВтгача истеъмолчилар жами истеъмолнинг 20 фоизини истеъмол қилган.
Бунда 500 кВт ва ундан кўп электр энергияни истеъмол қилувчилар атиги 3,7 фоиз бўлиб, улар жами электрнинг 21 фоизини истеъмол қилмоқда.
Тасодифий хабарлар
«Avto oltimish oy» МЧЖ устидан жиноий иш қўзғатилди, аммо фаолияти давом этмоқда (видео)
АҚШдаги ўзбекистонликлар коронавирусга қарши препарат тайёрлаб, Алишер Усмоновга хат ёзди
Зўр! Наманганда 7 нафар бемор коронаувирусни енгди
Энергетика соҳасида сусткашликка йўл қўйган раҳбарларга чора кўрилади
Президент Сардоба тумани аҳолиси билан учрашди (фоторепортаж)