Кеча, 26 июнь куни ижтимоий тармоқларда OLX онлайн савдо платформасига 3 ёшли бола сотувга қўйилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ички ишлар органлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув чоралари натижасида онлайн-савдо платформасига мазкур эълон қай манзил ва қайси аккаунтдан жойлаштирилгани тез фурсатда аниқланган.
Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри Учтепа туманида ота-онаси қарамоғида яшовчи вояга етмаган И.А. (2012 йилда туғилган ўғил бола) шунчаки болаларча ўйловсиз тарзда, кичик ёшли укаси А.М. (2022 йилда туғилган ўғил бола)ни шўхлиги учун гўёки таъзирини бериш мақсадида онлайн платформага сотув ҳақида (ўзи очган аккаунтдан) эълон жойлаштириб, унинг нархини 150 минг сўм қилиб кўрсатган.
Билдирилишича, ҳозирда ҳолат юзасидан Учтепа туман ИИБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
“Болалар омбудсмани бола манфаатлари нуқтаи назаридан мазкур ҳолат бўйича ўз кузатувини давом эттирмоқда”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Пайғамбаримиз қайси кўнгилхушликларга изн берганлар?
Ярим миллионга яқин ҳожи Саудия Арабистонидан қайтди
Украина самолётини Эрон ракетаси уриб туширгани маълум қилинди
Тошкентда "Умра" сафарига ноқонуний юбориш билан шуғулланганлар аниқланди
Бухорода 20 ёшли йигит ёқтирган қизининг кўнгли дўстида эканини билгач, уни ваҳшийларча ўлдирди