Хитой Шимолий Кореяга босим ўтказиб, унинг Россияга Украинадаги урушда ёрдам беришини тўхтатиши керак, акс ҳолда НАТО Жануби-Шарқий Осиё ишларига аралашишга мажбур бўлади. Бу ҳақда кеча, 30 май куни Франция Президенти Эммануэль Макрон Сингапурда ўтказилган “Шангри-Ла диалоги” хавфсизлик конференциясида сўз очди.
Сиёсатчи сўнгги йиллар давомида Шимолий Атлантика альянси Осиёда қандайдир роль ўйнашига қарши чиққанини эслатган.
“Аммо Шимолий Корея Россия билан Европа ҳудудида бирга ҳаракат қилаётгани – бу ҳаммамиз учун жиддий масаладир”, деган у ва Хитойни КХДРни қўшинларини уйга қайтаришга мажбурлашга чақирган.
Макрон агар бу содир бўлмаса, НАТО Осиё минтақасидаги фаолиятини кенгайтириш масаласини кўриб чиқишига тўғри келишидан огоҳлантирган.
Маълумот учун, Шимолий Корея Россияни Украинага қарши урушда икки давлат ўртасидаги стратегик ҳамкорлик шартномаси доирасида қўллаб-қувватламоқда. Жумладан, Пхеньян ўзининг тахминан 15 минг аскарини Украина Қуролли кучлар назорат қилган Россиянинг Курск вилоятига юборди. Ушбу кучлар ёрдамида ҳудудни қайтариб олишга эришилди. Бундан ташқари, ҳозирда КХДР Россия армиясига ҳарбий ҳаракатларни давом эттириш учун зарур бўлган артиллерия ўқ-дориларининг қарийб ярмига яқинини етказиб бермоқда. Айрим қисмларда эса Шимолий Корея таъминотига тўлиқ боғлиқлик юз фоизга етади.
Open Source Centre (OSC) тадқиқот маркази ҳисоб-китобларига кўра, Пхеньян умумий ҳисобда Москвага 6 миллион дона снаряд етказган бўлиши мумкин. Бу эса 2024 йилда Ғарб амалдорлари баҳосига кўра 2-2,3 миллион дона бўлган Россиянинг ўз ишлаб чиқариш ҳажмига катта қўшимча бўлган.
Украина разведкаси маълумотларига кўра, Шимолий Корея ўз иттифоқчисига 120 та узоқ масофага учувчи артиллерия қурилмаси, 120 та реактив отиш тизими ва 148 та КН-23 ва КН-24 баллистик ракеталарини жўнатган.
Бунинг эвазига Россия Шимолий Кореяга ёқилғи, ракета технологиялари, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва Ғарб қуролларининг намуналарини масалан, Австриянинг Steyr Mannlicher SS 08 снайпер милтиғини етказиб бермоқда. Шунингдек, Кимга ўзига хос совғалар берилмоқда: оппоқ отлар, экзотик ҳайвонлар, Aurus автомобиллари. Апрель ойида Путин бу ёрдам учун унга оммавий миннатдорчилик билдириб, Россияда “кореялик аскарларнинг жасорати унутилмаслиги” ва уларни “қаҳрамонлар” сифатида шарафлашларини айтган эди.
Тасодифий хабарлар
Ижтимоий тармоқларда халқнинг автобус ҳайдовчиларидан норозилиги хақидаги аудио тарқалгандан сўнг Намангандаги автобус ҳайдовчилари билан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Мирзиёев соғлиқни сақлаш соҳасини молиялаштириш тизимини танқид қилди
Шавкат Мирзиёев: «Яқинда яна кўплаб ректорларни ишдан оламиз»
ДХХнинг собиқ биноси сотувга қўйилди
Наманган туманида “Дрон” учириш ҳолати аниқланди.