Бугун, 18 август куни соат 09:00 ларда Наманган вилояти, Поп тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-112 “Фарғона халқа йўли” автомобиль йўлининг 22-километрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Nexia автомобили юк автомобилининг “тагига” кириб кетиши натижасида бир киши вафот этди. Бу ҳақда Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.
1986 йилда туғилган Ш.А. Nexia русумли транспорт воситаси тезлигини меъёридан оширган ҳолда бошқараётиб, қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиши оқибатида қаршисидан ҳаракатланиб келаётган 1966 йилда туғилган М.Т. бошқарувидаги “Зил-130” русумли юк автомашинаси билан тўқнашиб, ЙТҲ содир этган.
Тўқнашув натижасида, Nexia русумли автомобиль ҳайдовчиси 34 ёшли Ш.А. оғир тан жароҳатлари олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Поп тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмокда.
Тасодифий хабарлар
Энг ноёб икки McLaren’дан биттаси ким ошди савдосида сотилади (фото)
Норин дарёсида йигитни калтаклаб, дарёга ташлаб кетган гумондорлар Тошкент шаҳрида ушланди
Пандора ҳисоботи: Гулнора Каримова миллионларни қандай қўлга киритгани фош қилинди
Сохта паспорт орқали «Умра»га бормоқчи бўлганлар 10 йилга «депорт» қилинди
Олимлар улкан яширин олтин захираларини аниқлади