Бир ҳафталик жимликдан сўнг “Вагнер” хусусий ҳарбий компанияси асосчиси Евгений Пригожиннинг аудиоёзуви яна тарқалди. Аудиохабар кеча, 3 июль куни “Вагнер”га яқин “Grey Zone” Telegram-каналида эълон қилинди.
“Бугун биз ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ сизнинг ёрдамингизга муҳтожмиз. Бунинг учун раҳмат. “Адолат юришимиз” сотқинларга қарши курашиш, жамиятимизни сафарбар қилишга қаратилганини тушунишингизни истардим. Ўйлайманки, биз бу борада кўп нарсага эришдик”, деган “Вагнер” раҳбари.
Шунингдек, Пригожин яқин келажакда ҳамма “Вагнер”нинг навбатдаги ғалабаларини фронтда кўришига ишонч билдирган. Бироқ у хусусий компаниянинг келажакдаги режалари ва қаерда экани ҳақида маълумот бермаган.
Эслатиб ўтамиз, шу йилнинг 26 июнь куни “Вагнер” раҳбари Евгений Пригожин ўзининг “адолат марши” тугаганидан бери биринчи марта матбуотга баёнот берганди. Унинг матбуот хизмати Telegram каналига 11 дақиқалик аудиоёзувни жойлади. Овозли хабарда Пригожин мамлакатда ҳукуматни ағдармоқчи эмаслигини таъкидлади.
Тасодифий хабарлар
Эртага ҳаво ҳарорати яна кўтарилади
Шавкат Мирзиёев давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди
Хоразмда 20 ёшли қиз “самосуд” қилинди
Одамларни “ухлатган” сохта Аксилкоррупция агентлиги ходими қамалди
OAV: Хитойлик олимлар COVID-19 ни ЖССТга маълумот юборишдан икки ҳафта олдин аниқлашди