Ўзбекистонда 23 миллиарддан ортиқ қийматга эга бўлган давлат харидларида қонун бузилиш ҳолатлари аниқланиб, ташкилот ва уларнинг мансабдор шахсларига тегишли чоралар кўрилди. Бу ҳақда Рақобат қўмитасининг ахборот хизмати хабар берди.
Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида,
- Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ўтказилган жами қиймати 9,1 миллиард сўмдан ортиқ бўлган 6 та;
- Инновацион ривожланиш агентлиги томонидан ўтказилган жами қиймати 8 миллиард сўмга яқин бўлган 6 та;
- Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўтказилган жами 6,7 миллиард сўмга яқин бўлган 10 та танлов савдоларида “Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 29-моддасининг талабларига риоя қилинмаганлиги, яъни савдоларда рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларининг бузилиши аломатлари билан буюртмачи ташкилотларга нисбатан иш қўзғатилиб, қонун бузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида такрорламаслик юзасидан бажарилиши керак бўлган мажбурий кўрсатмалар берилган.
Шунингдек, буюртмачи ташкилотларнинг мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланиб, тегишли суд органларига маълумотлар юборилган.
Тасодифий хабарлар
Хориждаги ватандошлар диққатига! Ўзбекистон яна 20 та чартер рейсни амалга оширади (+жадвал)
АҚШ Ўзбекистон президентининг ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлашини билдирди
Samsungнинг энг машҳур серияси 17 март куни тақдим этилади
Осиё мамлакатлари янги штаммнинг навбатдаги "нишон"и бўлмоқда
Россияда мигрантлар тайёрлаган шўрвадан 350 киши заҳарланди