Наманганда Lacetti автоҳалокатга учраб, ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.

Давлатобод тумани Ислом Каримов кўчасидан Тўрақўрғон йўналишига юқори тезликда ҳаракатланиб кетаётган Lacetti русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси чорраҳада светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Cobalt русумли автомашинанинг орқа қисмига урилган. Оқибатда Lacetti ағдарилиб кетган.
Маълум қилинишича, ҳодиса оқибатида ҳар иккала автомашина техник шикастланган, жабрланганлар йўқ.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда шакар қимматлайдими?
Жазо ўзгартирилиб тадбиркорларга имконият берилди
ЙПХ ходими алкотестер ўрнига «стакан»ни кўрсатди
Автомобил заводи ёпилса 34 миллионли халқ нима йўқотади? «Ўзавтосаноат» мутасаддилари жавоб берди (видео)
Россияда Путинни танқид қилган тожикистонлик ҳибсга олинди