Россия Президенти Владимир Путин Украина ҳарбийларига мурожаат қилиб, улардан қуролларини ташлашни сўради. Шунингдек, Украина шарқида россияпараст сепаратистлар назоратидаги Донецк ва Луганск халқ республикалари раҳбарлари Москвадан ёрдам сўрагани учун Донбассга (Украина) қўшин киритганини маълум қилди.
“Ҳарбий операциянинг мақсади саккиз йил давомида геноцидга учраган одамларни ҳимоя қилишдир. Биз Украинани демилитаризация ва денацификация қилишга интиламиз. НАТО украиналик неонацистларни қўллаб-қувватлайди. Бизнинг ҳаракатларимиз таҳдидлардан ўзимизни ҳимоя қилишдир. Россиянинг режалари Украина ҳудудларини босиб олишни ўз ичига олмайди, биз ҳеч кимга куч билан ҳеч нарсани юкламаймиз”, деган Путин.
Шунингдек, у сиёсати эркинликка асосланганини таъкидлаган ҳамда украин ҳарбийларини қуролларини ташлашга ва курашмасликка чақирган.
“Украина ҳарбий хизматчиларига мурожаат қилмоқчиман: оталаримиз, боболаримиз бугунги кунда халққа қарши хунтага хизмат қилиш учун нацизмга қарши курашмаган. Қуролларингизни ташланг ва сиз тўсиқсиз уйингизга қайтишингиз мумкин. Қон тўкилиши учун барча жавобгарлик Киев режимига юкланади”, деган Путин.
Тасодифий хабарлар
Гўшт истеъмол қилиш бўйича Ўзбекистон кимдан орқадаю кимдан олдинда?
Тошкентда яширин ҳужралар аниқланди. Муллалар вояга етмаган болаларни калтаклаб, мунтазам оч қолдирган
Чорвоқда оммавий муштлашув юз берганига оид хабарга ойдинлик киритилди
SSV mirishkorlik 3 nafar ayol tug‘ruq vaqtida shifokorlar aybi bilan vafot etgani yuzasidan xizmat tekshiruvi o‘tkazdi
Бугун Президент тиббиёт ходимлари билан учрашади