Синоптиклар дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво прогнозини маълум қилди. Айрим ҳудудларда ёмғир ёғиши мумкин.
Ўзгидромет хабарига кўра, 24-25 сентябрь кунлари Ўзбекистонда қуёшли ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Кундузи ҳарорат +32…+34 даражагача кўтарилади, бу ушбу кунлар меъёридан 4-6 даража юқори ҳисобланади.
26 сентябрь
куни республика ҳудудининг катта қисмида илиқ ҳаво массаларининг кириб келиши сақланиб туради, кечаси ҳарорат +15…+17 даражани, кундуз куни +35…+37 даражани ташкил этади.
Якшанба куни республиканинг шимолий ҳудудларига Волгабўйи ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади. Кечга томон Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кечаси +7…+12 даражагача, кундуз куни +20…+25 даражагача пасаяди.
Душанба куни салқин ҳаво Ўзбекистоннинг барча ҳудудига тарқалади. Республика бўйича ҳарорат фони кескин пасаяди ва ҳафтанинг биринчи ярми давомида кундуз кунги ҳаво ҳарорати +23…+27 даража, кечаси +12…+15 даража атрофида бўлади.
26-27 сентябрь кунларида салқин ҳаво массасининг кириб келишида булутли қатламлар кўпаяди ва баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳароратининг янада пасайиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Ўзбекистонга етиб келди
Баҳона тайёр. Ўзбекистон терма жамоасида кулгили муаммо юзага келди
Шавкат Мирзиёев 3 октябрда Венгрияга жўнаб кетади
Сирдарё вилоятида коронавирусдан даволанаётган беморларнинг барчаси оғир аҳволда
Наманган шаҳрининг тоифаси «қизил»дан «сариқ» ҳудудга ўтказилди! (инфографика)