АҚШнинг Нью-Жерси штатида имом бомдод намози вақтида пичоқлаб кетилди. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар берди.
Маълумотларга кўра, Петерсон шаҳридаги Умар масжиди имоми Сайид Ал-Накиб 9 апрель, якшанба куни бомдод намозига имомлик қилаётганда жамоат орасида яширинган киши томонидан пичоқланган.
Суиқасдни амалга оширган шахснинг кимлиги аниқланган. Маълум бўлишича, Сериф Зорба исмли кишининг намоз вақтида одамлар орасидан сакраб ўтиб, 65 ёшли имомга пичоқ билан зарба бергани кузатув камерасига тушиб қолган.
Жиноятчи намозхонлар томонидан ушланиб, полицияга топширилган. Имом эса ҳаёт учун хавфли бўлмаган жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Масжид маъмурияти ҳолат ҳақида батафсил маълумот берган. Бироқ ҳужумнинг амалга оширилишидан мақсад нима бўлгани очиқланмаган. Тергов ҳаракатлари давом этаётгани хабар қилинган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг август ойида Эронда боши учун 3 миллион доллар мукофот пули ваъда қилинган ёзувчи Салмон Рушдий Нью-Йоркда пичоқланганди.
Тасодифий хабарлар
Янгийўл таксичиларини Telegram’да ҳақорат қилган ИИБ ходими эгаллаб турган лавозимидан четлатилди
Сўхда 17 ёшли ҳужжатсиз ҳайдовчи ЙТҲга учради
Россияда мигрантлар болаларининг мактабга бориши тақиқланиши мумкин
Дунёда журналистлар ўлими бўйича рақамлар эълон қилинди
Танзила Норбоева муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан таъзия билдирди