Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ тайинланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, кеча, 14 октябрь Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг тегишли буйруғи билан полковник Бунёд Эгамназаров Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.
“Шу муносабат билан вазирлик раҳбарияти Бунёд Эгамназаровга келгусидаги хизмат фаолиятларида улкан мувоффақиятлар тилаб қолади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, Эгамназаров мазкур тайинловга қадар Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритаётган эди.
Тасодифий хабарлар
Янгиликлар жуда кўпайиб кетди, аммо...
Нега Аҳад Қаюмга нисбатан чора кўрилмаяпти?
АҚШ Исроилдан янги йил олдидан Ғазодаги урушни якунлашни талаб қилди
Ашраф Ғани Афғонистондан қочиб кетиш сабабини очиқлади
Тошкент "ГАИ"лари йўл ҳаракат қоидаларини бузгани учун жазоланди