Хитойнинг Ухань шаҳридаги касалхоналарда коронавирус билан оғриган биттаям бемор қолмади, дейилади «Известия» хабарида.
Энг охири бўлиб 77 ёшли жаноб Динга жавоб тегди. Бу бемор клиникада бир ой ётди. Кекса эркакда ҳам қон босими юқори, ҳам остеонекроз бўлгани учун касали оғир кечди.
Анъанавий даволашдан наф чиқмагач, шифокорлар унга тузалиб кетган беморлар қон плазмасини қуйишган ва ниҳоят тест натижаси манфий чиқишига эришишган.
Хитойда пандемия бошланганидан бери 82 836 киши коронавирусни юқтирган.
Тасодифий хабарлар
Хитой электромобилларни ўзи топиб, қувватлантирувчи автоном робот ишлаб чиқаради (фото)
Янгиқўрғон туманида бош мутахассис пора билан қўлга тушди
Рамазон ҳайити қачон бўлиши айтилди
Coca-Cola Россиядан кетмоқда
Каримова билан бир қамоқхонада бўлган аёл унинг яшаш тарзи ҳақида гапирди