Қўқон педагогика институти ётоқхонасида яшовчи талаба қизларнинг хонасига яширин камера ўрнатилгани кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, бевосита жараёнда иштирок этиб, хизмат вазифасини суистеъмол қилган 4 нафар масъул ходим, жумладан, воқеада бевосита иштирок этган проректор эгаллаб турган лавозимидан озод этилди ва бир нафар мутахассисга интизомий жазо чораси қўлланилди.
Шу ўринда, воқеа иштирокчиси бўлган қизларнинг тазйиқсиз таълим олишлари кафолатланади, дейилади вазирлик хабарида.
Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан текширув ишлари давом эттирилаётганини маълум қилинган.
Тасодифий хабарлар
Депутат: “Мен суянган қонунларнинг аҳволини кўриб очиқчасига қўрқишни бошладим”
НАТО 30 минг аскар иштирокида машғулот бошлаяпти
Ўзбекистонда газ соҳасидаги монополистнинг 188 млрд. сўмлик ноқонуний ҳаракатлари аниқланди
Мактабларда ўқиш қай шаклда бўлиши маълум қилинди
Россияда «омикрон» штамми билан касалланиш ҳолати аниқланди