НАТО 30 000 аскар иштирокидаги катта машғулотларни бошламоқда. Улар Норвегияда бўлиб ўтади. Тегишли баёнот НАТОда эълон қилинган.
Таъкидланишича, бу йил НАТО қўшинлари иштирокидаги энг йирик машғулот бўлган Cold Response-2022 машғулотлари жорий йилнинг 14 март куни бошланади.
“Келгуси ҳафталарда иттифоқчилар ва ҳамкорлар қуролли кучлари машқлар ўтказади. Бизнинг қуролли кучларимиз ҳар қандай таҳдид ёки инқирозга жавоб беришга, мамлакатларимиз ва халқларимиз хавфсизлигини таъминлашга тайёр”, дейилган НАТО хабарида.
Машғулотларда Европанинг 25 дан ортиқ давлати ва Қўшма Штатлар шимолидан 30 мингга яқин ҳарбий хизматчи, 200 самолёт ва 50 кема қатнашади. Ҳарбийлар қуруқликда, ҳавода ва денгизда машқ қилади.
Альянснинг таъкидлашича, машғулотлар 8 ой олдин эълон қилинган.
“Бу Россиянинг Украинага асоссиз бостириб кириши билан боғлиқ эмас”, дейилади альянс хабарида.
Тасодифий хабарлар
Iyun oyidagi eng kuchli smartfonlar reytingi e’lon qilindi
Ўзбекистонда жорий йил ярмигача 12 та масжид расмий рўйхатдан ўтди
Роналду ҳибсга олиниши мумкин
Намангандаги даҳшатли ЙТҲда 4 киши ҳалок бўлди
Уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл қўлга тушди