Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабр кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати маълум қилди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, уларда икки халқ ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилади.
Шунингдек, сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар ва аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштиришнинг долзарб масалалари ҳам кун тартибига киритилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар ва минтақавий интеграциянинг асосий йўналишларини муҳокама қиладилар.
Саммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.
Ташриф арафасида Нур-Султонда икки мамлакат етакчи компания ва тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ҳам ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
ЕР МАЙДОНЛАРИДАН ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЗАРУР
Икки ўсмирни аёвсиз калтаклаган муштумзўрлар топилди
Наманганда ваҳший қотиллик: келин ойиси ва 2 норасидани жами 110 марта пичоқ тиқиб чавақлаб ташлаган эркак умрбодга қамалди
Наманганда Spark ағдарилиб кетиши оқибатида бир киши вафот этди
Бухорода ўзаро жанжаллашаётган аёллардан бири бошқасини «Spark»да босиб кетди — видео