Наманган шаҳар 2-сектор раҳбари ташаббуси билан “Наврўз умумхалқ байрами” арафасида прокурор ва хотин-қизлар учрашуви ташкил этилди.
Бунда асосий эътиборни аёлларимизга юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларни мазмун-моҳиятини етказиш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва байрамона кайфият бахш этишга қаратилди.
Тадбир доирасида, 37 нафар хотин-қизларга психологик маслаҳатлар кўрсатилди, 52 нафар хотин-қизлар чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди.
Шунингдек, 23 нафар хотин-қизларнинг 42 млн. сўмлик алимент пуллари ундириб берилиши таъминланди ҳамда хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш мақсадида 6 нафар шахсга ҳимоя ордерлари тақдим этилди.
Тадбир давомида, спортнинг шахмат-шашка, стол теннис турлари бўйича аёллар ўртасида мусобақа ўтказилиб, ғолиблар қимматбахо совғалар тақдирланди.
Бундан ташқари, кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож ва якка ёлғиз хотин-қизлар учун байрам дастурхони ташкил этилди.
Тасодифий хабарлар
“Олтин тўп” учун якуний номзодлар рўйхати эълон қилинди
Мирзиёев МОда БМТнинг аксилтеррор бошқармаси офисини очишни таклиф қилди
Прокурор нима учун сайёр қабул ўтказди.?
Европадаги жазирама Гренландия музликларини эритиб юбориши мумкин
Ўзбекистонда инфляция даражаси қанчага ўсгани маълум бўлди