Кредит қарздорлигини ундириш масаласи кўриб чиқилди

Кредит қарздорлигини ундириш масаласи кўриб чиқилди

Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати ва иқтисодий судлов ҳайъати судьялари, Наманган вилоятида фаолият кўрсатаётган тижорат банкларининг ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармасининг вакиллари иштирокида “Кредит қарздорлигини ундириш масаласида судларга даъво аризаларини киритиш ҳамда уларни судда кўриб чиқишда юзага келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш чоралари” ҳамда Соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун киритилган ўзгартиришлар юзасидан ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Тадбирни Наманган вилоят суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси Абдурахмон Сафаев  очиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан фуқароларга нисбатан банклар манфаатида киритилаётган даъво аризаларнинг салмоғи ортганлиги, мазкур низоларни судгача медиация институти имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда ҳал қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширишга мумкинлиги таъкилади.

Мазкур тоифадаги низолар учун қонунда ёки шартномада назарда тутилган бўлса, даъвогар тижорат банклари низони жавобгар билан медиация тартиб-таомилини амалга ошириш орқали ҳал қилиш тартибига риоя этишлари лозимгига тўхталиб ўтди.

Семинарда вилоят суди судьяси Сардор Жўрабоев маъруза қилиб, айрим ҳолларда вилоятимизда фаолият кўрсатаётган тижорат банклари ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан банклар манфаатида кредит қарздорлиги ундириш ҳақидаги даъво аризаларни киритишда юқоридаги қонун талабларига тўлиқ риоя этилмаганлиги сабабли, кўплаб даъво аризаларни судлар томонидан қайтариш белгиланганлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2006 йил 22 декабрдаги 13/150-сонли “Кредит шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятларни бажаришни таъминлаш тўғрисидаги фуқаролик қонун ҳужжатларини  қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти, унга судларга берилган тушунтиришлар ҳақида атрофлича маълумотлар берди.

Семинар чоғида судларда кредит шартномалари билан боғлиқ низолар 2020 йилга қараганда 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида нисбатан кескин ошганлиги, 2020 йилнинг 9 ойи мобайнида кредит шартномалари билан боғлиқ 937 та ишлар кўриб тамомланган бўлса, 2021 йилнинг 9 ойи мобайнида
7.049 та бундай тоифадаги ишлар кўриб чиқилганлиги хусусида ахборот берилди.

Кўриб тамомланган 7.049 та ишларнинг 5923 таси қаноатлантирилган, 3 таси рад этилган, 11 таси ҳаракатдан тугатилган ва 1112 таси кўрмасдан қолдирилган.

Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-Саноат палатаси тўғрисида” ги қонунидан келиб чиқиб, палатанинг Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан киритилган даъво аризалар, уларни судга киритишда йўл қўйилган камчиликлар хусусида ҳам ахборот берилиб, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тадбиркорлик ташаббусини амалга ошириш учун қулай ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларни таъминлаш, бизнес ҳамжамияти ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар ўртасида ўзаро манфаатли шерикликни ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашиш, тадбиркорлик субъектларининг ташқи иқтисодий фаолиятини барча чоралар билан қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилганлиги, бугунги кунда мазкур вазифларни бажаришда мутасадди идоралар билан ҳамкорлик ҳақида қўшимча маълумотлар берилди.

Бундан ташқари, тадбир  давомида Ўзбекистон Республикасининг “Судга мурожаат қилиш учун янада қулай шартоитлар яратилиши ва фуқаролик процессига соддалаштирилган иш юритиш тартиби жорий этилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги 2021 йил 16 сентябрь кунги ЎРҚ-716-сонли қонунининг
мазмун – моҳияти атрофлича тушунтирилди.

×