Чилида жойлашган дунёдаги энг қуруқ Атакама чўлини қор қоплади. Бу ҳақда ушбу чўл ҳудудида жойлашган ALMA обсерваторияси матбуот хизмати хабар берди.
“Ишониш қийин! Чилидаги Атакама чўли – дунёдаги энг қуруқ чўл қор билан қопланди!” дейилади хабарда.
Обсерватория вакилларининг билдиришича, бундай ҳодиса Атакама чўлида сўнгги ўн йил ичида биринчи марта кузатилмоқда.
Маълумот учун, Атакама чўли Жанубий Американинг ғарбий соҳилида, Чили ҳудудида жойлашган бўлиб, Тинч океани соҳили бўйлаб тахминан 1000 километрга чўзилган тор ҳудудни эгаллайди. Перу оқими атмосферанинг қуйи қатламларини совитади ва ёғингарчиликнинг олдини олувчи ҳарорат инверсиясини ҳосил қилади (йилига 50 миллиметрдан кам ёғингарчилик). Бу ер Ер юзидаги энг қуруқ ҳудудлардан бири бўлиб, 4 аср давомида сезиларли ёғин кузатилмаган. Ҳудудда селитра, бор, йод, ош тузи ва мис конлари мавжуд.
Шу ўринда, ALMA (Atacama Large Millimeter/submillimeter Array) – бу Чилидаги Атакама чўлида жойлашган дунёдаги энг йирик радиотелескоп бўлиб, у 66 та антеннадан иборат ва миллиметр ҳамда субмиллиметр диапазондаги кузатувлар учун мўлжалланган. Бу орқали юлдузлар ва галактикалар шаклланадиган совуқ космик ҳудудларни ўрганиш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда ички кийимлар дўконидаги реклама баннерини танқид қилган йигит жаримага тортилди
"Асалхоней" ўлдириб кетилди — шаҳар ИИББ
Зеленский Россия билан дипломатик алоқаларни узиши мумкин
Ўзбекистонликларнинг қанчаси 2 млндан кўп ва кам ойлик олади?
Вадим Абрамов мағлубиятда футболчилар ва мухлисларни сабаб қилиб кўрсатди