3 февраль куни Тошкент вақти билан соат 03:03 Наманган вилояти ҳудудида зилзила қайд этилди. ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика марказининг маълум қилишича, зилзила эпимаркази Чортоқ туманида жойлашган.
Хабар берилишича, зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 215 километр жануби-шарқий йўналишдаги масофада жойлашган бўлиб, ўчоғи 10 километр чуқурликда, магнитудаси 3,2 баллга тенг бўлган.
Ерости силкинишлари кучи Наманган вилоятида 4 баллни ташкил этган.
Эслатиб ўтамиз, 29 январь куни Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Наманганда сезилганди, 17 январь куни Ўзбекистоннинг қатор вилоятларида унча кучли бўлмаган ерости силкинишлари қайд этилган, шунингдек, 11 январь куни Фарғона водийси вилоятларида зилзила сезилгани, 1 январь куни Тошкент шаҳрида 3 баллик зилзила қайд этилгани, 22 январда Қирғизистонда содир бўлган зилзила кучи Фарғона ва Андижон вилоятларида сезилгани, 26 декабрь куни эса Ўзбекистоннинг аксарият шаҳарлари бўйлаб давомли ерости силкинишлари юз бергани маълум қилинган эди.
Тасодифий хабарлар
Президент ўқитувчиларнинг ойлигини оширишга ваъда берди. Қирғизистонда!
Эртага ҳаво ҳарорати иссиқроқ бўлиши кутилмоқда
«Наманганликлар» каналида берилган мурожаатга ҳокимият эътибор қаратди
Россияда оммавий муштлашувларда қатнашган мигрантлар мамлакатдан чиқариб юборилади
Зилзила қурбони бўлган андижонликнинг жасади Ўзбекистонга юборилди