Андижон вилоятининг Андижон туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил қилгани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор профилактик тадбири доирасида Андижон вилояти Ички ишлар бошқармаси Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида Андижон туманида яшовчи шахс яшаш хонадонида таваккалчиликка асосланган ноқонуний қимор ўйини ташкил қилгани фош этилган.
Воқеа жойидан 4 млн 535 минг сўм пул ҳамда 300 АҚШ доллари, 4 дона ҳайвон суягидан ясалган ошиқ, шунингдек, ўйин ташкиллаштирилган хонадон эгасидан 550 минг сўм чўтал пули далилий ашё сифатида олиб қўйилган.
Билдирилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 278-моддаси (қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Cobalt ва Damas тўқнашувида 2 автомобиль ҳам ёниб кетди
Шавкат Мирзиёев битирувчиларга табрик йўллади
Шавкат Мирзиёев яна бир муҳим қарорни имзолади
Паспортсиз хорижга чиқиши мумкин бўлган 3 кишининг кимлиги айтилди
Наманганда автобусни ичида ўғирлик содир этилди