Россияда инстаблогер Артём ва Валерия Чекалин 130 миллион рубль (1 миллион 690 минг доллар) миқдоридаги пулни легаллаштиришда айбланмоқда. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.
Қайд этилишича, уларга нисбатан Россия Жиноят кодексининг бир неча моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълумотларга кўра, Чекалинлар 2021 йилнинг апрель ойида бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириш орқали топилган 130 миллион рубль миқдоридаги маблағларни АҚШ долларига алмаштириб, қонунийлаштирган. Эндиликда уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилаётгани маълум қилинган.
Аввалроқ Валерия Чекалина (Instagram'да “Lerchek ”) эрининг ёрдами билан 2020 йилнинг учинчи ва тўртинчи чораклари ҳамда 2021 йил учун ҚҚС тўлашдан, шунингдек, 2020-2021 йиллар учун умумий қиймати 311 миллион рублдан ортиқ (4 миллион доллар) шахсий даромад солиғини тўлашдан бош тортганликда айбланган.
Очиқ манбаларга кўра, 2021 йил декабрь ойида Чекалина Instagram'даги обуначилар сони бўйича (10,5 миллион) Россияда тўртинчи ўринни эгаллаган.
“Forbes” маълумотларига кўра, унинг йиллик даромади 600 минг долларга тенг бўлиб, Россиянинг энг кўп даромадга эга Instagram фойдаланувчилари рейтингида еттинчи ўринни эгаллаган. 2018 йилдан бери у фитнес блогини юритади, шу жумладан, ортиқча вазндан халос бўлиш бўйича фитнес марафонларини ўтказади.
Тасодифий хабарлар
O‘zbekiston banklari ikki oy ichida 235 mln dollar naqd valyuta sotdi
Маишатбозликка берилган мансабдор ишдан олинди
“Матиз” ҳайдовчиси пиёданинг ўлимига сабабчи бўлди
Эрон ҳужумга ўтди — АҚШнинг Ироқдаги авиабазаларига ракета зарбаси берилди
Қўшниси билан кабутар устида юзага келган жанжал