Бугун ижтимоий тармоқларда Тошкент метрополитенининг Сергели филиалининг –бекат станциясида интервал соатларини кўрсатиб турадиган таблода ўзбекчиликка тўғри келмайдиган ноўрин сўзлардан иборат ёзилган видеолавҳа тарқалди.
Ушбу ҳолат қандай юз берди? Воқеа тафсилотига аниқлик киритиш мақсадида Zamon.uz мухбири Муножат Валиева “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ахборот таҳлилий медиа маркази ходимлари билан боғландик.
Аниқланишича, воқеа 12 апрель куни соат 16:40 да содир бўлган. Мутасаддиларнинг айтишича,таблодаги ёзувлар метро ходимлари томонидан эмас, балки электрон таблога масофадан боғланиш функцияси орқали боғланган ҳолда номаълум шахслар томонидан ўзгартирилган.
Симсиз Wi-Fi орқали бошқариладиган соат механизмига хакерлар ҳужум қилган. Хакерлар соатга ўрнатилган паролни бузишган ва одобсиз ёзувни қўйишган. Ушбу ёзув тезкорлик билан 4 дақиқа ичида ўчирилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари айбдорларни қидирмоқда. Уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилади
Тасодифий хабарлар
Дерзкий «ГАИ» ва ҳайдовчи ўртасидаги аёвсиз тортишув видеосига изоҳ берилди
Президент автомобиллар таннархини пасайтириш бўйича йиғилиш ўтказди
Қўштепани “Толибон”нинг қуролли бўлинмаси қўриқлайди
Ўйинчоқ тўппонча билан банкни ўмармоқчи бўлган ўзбекистонликка ҳукм ўқилди
Тезкор! Тошкентда аёл кишига қўл кўтарган, эшикларни сабабсиз тепиб, машиналарнинг устига сакрайдиган йигит қўлга олинди