Прокуратура органлари томонидан сайёр қабуллар ташкил этиш орқали аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш борасидаги амалий тадбирлар мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.

Наманган вилоят прокурори Жаҳонгир Жўраевич Хатамов томонидан бугун Учқўрғон тумани аҳолиси билан ўтказилган навбатдаги сайёр қабули ҳам бу борадаги тадбирларнинг амалий давоми бўлди.

Қабулда давомида 10 нафар фуқаролар томонидан кредит ажратиш, ишга жойлаштириш, иссиқхона қуриш, алимент ундириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш каби жами 12 та масалалар бўйича мурожаатлар келиб тушди ва уларнинг 2 таси жойида ҳал этилиб, 10 таси бўйича тегишли идораларга муддатлар белгиланиб, тегишли топшириқлар берилди.

Мисол учун, “Эшонтупи” МФЙда яшовчи фуқаро М.Холдорова ўз соғлигини тиклаш учун сиҳатгоҳга йўлланма олиш масаласида қилган мурожаати ижобий ҳал этиб берилди.

Ёки, “Элатан” МФЙда яшовчи фуқаро Г.Тоштемированинг ногиронлик аравачаси ажратиш ҳақидаги мурожаати ўз ечимини топди.


Мурожаатларни тўлиқ ва белгиланган муддатларда кўриб чиқилиши назоратга олинди.

Сайёр қабулдан сўнг Ж.Ж.Хатамов Деҳқонобод маҳалласида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчи хотин-қизларни бандлигини таъминлаш мақсадида ташкил этилган “Устоз-шогирд” йўналишидаги тикувчилик ўқув марказида бўлди.

Шунингдек, “Обод қишлоқ” дастури доирасида Бўстон маҳаласида олиб борилаётган ишлар билан танишиб, тегишли кўрсатмалар берилди.
Тасодифий хабарлар
Ўттиз йил ноҳақ «ўтириб чиққан» эркак яна ҳибсга олинди
Мирзиёев келаси ҳафта Россияга боради. Ташриф сабаби тушунтирилди
Наманганда ариқда чўмилмасликни айтган 50 ёшли эркакни урган йигитга жиноят иши очилди
«Ўзгидромет» 18—19 июль кунлари сел келиши хавфидан огоҳлантирди
«DAF» юк машинаси устахонада ёниб кетди