Сенат кенгашининг мажлиси ўтказилди. Мажлисни Сенат раиси Танзила Норбоева олиб борди.
Кенгаш мажлисида айрим бюджетдан ташқари мақсадли жамғармалар маблағлари шакллантирилиши ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш натижалари тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Жамоат ишлари жамғармаси маблағларидан 26та туман (шаҳар) аҳоли бандлиги марказларига ҳақ тўланадиган жамоат ишларининг 2020 йил учун харажатлар сметасига нисбатан жами 259,5 млн сўм маблағ ортиқча сарфланган.
“Бандлик марказлари томонидан амалда ишсиз деб эътироф этилмаган ва ҳақиқатда иш билан банд бўлган фуқароларга 93 млн сўм жамғарма маблағи ноқонуний берилган. Охирги 2 йилда жамғарманинг 10 млрд сўмдан ортиқ маблағи ноқонуний сарфланган”, дейилади хабарда.
Мажлисда Сирдарё вилоятидаги “Сардоба сув омбори” тўғонида юз берган техноген ҳолат оқибатларини бартараф этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган қўшимча чора-тадбирлар ҳам кўриб чиқилди.
Қайд этилганидек, техноген ҳолатдан зарар кўрган Сардоба, Оқолтин ва Мирзаобод туманлари аҳолисига тезкорлик билан зарур ёрдам кўрсатилган эди.
Шунингдек, Сенат аъзолари жойларга чиқиб тадбиркорлик субъектлари, фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар асосида мавжуд ҳолатни ўрганиб чиққан эди. Бу масала Сенат томонидан доимий назоратга олинган.
Жорий йил апрелида Сирдарё вилоятида сув тошқини талафотларини бартараф этиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирлар доирасида Ҳукумат комиссияси томонидан балиқчилик, чорвачилик ва паррандачилик йўналишларига ихтисослашган тадбиркорлик субъектларига етказилган зарар миқдорини қоплаш ҳамда ирригация ва мелиорация тармоқларини қуриш-таъмирлаш ишлари учун зарур бўладиган маблағ миқдори (126 млрд сўм) ҳисоблаб чиқилган.
Сенат кенгаши талаб этиладиган маблағларни республика бюджетидан босқичма-босқич ажратиш таклифини маъқуллади.
Тасодифий хабарлар
Namanganda baliq ovlayman deb kanalga to‘r tashlagan 65 yoshli fuqaroni girdob tortib ketdi
Ўзбекистонда юз берган зилзила ҳақида янги маълумот берилди
Йўллардаги қоидабузарликларни аниқлаган тадбиркорга жариманинг қанча қисми берилиши аниқ бўлди
SSV mirishkorlik 3 nafar ayol tug‘ruq vaqtida shifokorlar aybi bilan vafot etgani yuzasidan xizmat tekshiruvi o‘tkazdi
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати баёноти