Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари қандай вақтларда бошланади?

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги ўйинлари қандай вақтларда бошланади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йилнинг 18 июнь куни Колумбия терма жамоасига қарши Жаҳон чемпионатидаги дастлабки учрашувини ўтказади. Ушбу баҳс Тошкент вақти билан тонги соат 07:00 да бошланади.


Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги гуруҳ босқичи ўйинлари қуйидаги вақтларда старт олади (Тошкент вақти билан):

  • 18 июнь 07:00 – Ўзбекистон – Колумбия
  • 23 июнь 22:00 – Португалия – Ўзбекистон
  • 28 июнь 04:30 – Конго Демократик Республикаси – Ўзбекистон

Агар Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳда биринчи ўринни эгаллайдиган бўлса плей-офф босқичида “Д”“Э”“И”“Ж” гуруҳларидаги эҳтимолий 3 ўрин эгаларининг бири билан тўқнаш келади. Фабио Каннаваро шогирдлари гуруҳда 2 ўринни эгаллаган тақдирда Англия, Хорватия, Гана ва Панама терма жамоалари гуруҳидаги 2-ўрин соҳиби билан баҳс олиб боради. Бордию 3-ўрин билан плей-оффга чиқиш насиб қилса, юқоридаги номи тилга олинган жамоалар ўрин эгаллаган гуруҳ етакчиси Ўзбекистонга рақиблик қилади.

Ўзбекистоннинг мундиаль учун якуний таркиби маълум қилиндиnorth_east

Ўзбекистоннинг мундиаль учун якуний таркиби маълум қилинди

Плей-офф босқичи қуйидаги вақтларда бўлиб ўтади:

  • 29 июнь – 4 июль: 1/16 финал баҳслари
  • 4 июль – 8 июль: 1/8 финал баҳслари
  • 10 июль – 12 июль: чорак финал баҳслари
  • 15 июль: ярим финал
  • 16 июль: ярим финал
  • 19 июль: учинчи ўрин учун ўйин
  • 20 июль: финал.


Теглар:
×