Аввалроқ Жаҳонгир Отажонов президенликка номзодини қўймоқчи эканини ва нияти жиддийлигини айтиб икки марта мурожаат қилгани ҳақида хабар берган эдик. Ушбу мурожаатлардан сўнг Ахад Қаюм муносабат билдириб, Жаҳонгир Отажоновни қизиқчи деб атади:
Мен бугун қизиқчилик санъати ҳақида гапирмоқчиман. Барчангизга маълум сўнгги йилларда санъатимиз майдонида яхши қизиқчилар чиқмай қолди. Энг охирги чиққан сўз устаси Aваз Охун. Тўғри филмларда рол ўйнаётган комик актёрларимиз бор. Aммо яккахон, миллионлаб мухлисларга эга қизиқчи йўқ эди. Лекин ўзбек шоу бизнесида янги қизиқчи пайдо бўлди. Бу Жаҳонгир Отажонов! Бу қизиқчимиз кечаги биринчи мурожаатиданоқ кўплаб кулгу ихлосмандларини хурсанд қила олди. Бундан буёғига ҳам Жаҳонгир ака миллий қизиқчилик соҳамизга ўз ҳиссасини қўшишига тилакдошмиз. Омад, Жаҳон ака, босинг! Биз сизга ишонамиз. Сиз "номер один" қизиқчи бўлиб кетасиз, дейди Aхад Қаюм.
Тасодифий хабарлар
Туркиядаги ўзбекистонликлар расмий идора томонидан огоҳлантирилди
ХТВ: Самарқанд ва Наманганда ўқитувчилар мажбурий меҳнатга жалб этилгани ҳақидаги хабарлар ўрганилмоқда
2024 йилдан туман ҳокимларини халқ сайлайди — Қозоғистон
Parijda Namangan viloyati tekstil salohiyatining taqdimoti
Наманганда ҳокимларнинг 30 дан ортиқ қарори ҳақиқий эмас деб топилди