Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов Давлатобод тумани «Халқлар дўстлиги» ва «Гулобод» маҳаллаларини боғловчи Шимолий Фарғона канали устидан ўтувчи кўприкни тўлиқ таъмирлаш жараёнлари боришини ўрганди.
Ушбу кўприкдан узоқ йиллар фақат пиёдалар қатнаб келган, холос. Кўприк автомобиллар қатнови учун яроқсиз ҳолатда эди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида бошланган ишларни вилоят ва туман ҳокимлари доимий назоратда ушлаб келишмоқда.

Кўприкнинг очилиши аҳолини узоғини яқин қилиш билан бирга, «Қўқумбой» шоҳ кўчасидаги сервислар учун хизмат кўрсатиш суръатини хам оширади.
Шунингдек, Кўприкка олиб борувчи йўллар ва Шимолий Фарғона канали қирғоқларида амалга оширилаётган ишлар билан танишиб, юзага келган муаммоларни бартараф этилди.
Вилоят раҳбари мутасаддилар ахборотларини тинглаб, жараёнларни тезлатиш ва бошланган ишларни сифатли бажариб, тез фурсатларда очиш бўйича топшириқ берди.
Н
Тасодифий хабарлар
Германия Украинани қўллаб-қувватловчи лойиҳани рад этди
"Автомобилга навбатлар йўқ бўлади, фақат озгина сабр қилинг" — "Ўзавтосаноат" раҳбари
“Уруш бадалини оддий одамлар ўз ҳаёти билан тўлайди”. Зеленский рус тилида мурожаат йўллади
"1xbet" ўйинларига берилиб кетган шифокор жиноятга қўл урди
Gentra билан 2 ёшли болани босиб кетган аёлга суд ҳукми ўқилди