Қайд этилишича, мазкур иш жиноят ишлари бўйича Марғилон туман судида кўриб чиқилган. Gentra ҳайдовчиси бўлган 55 ёшли аёл судда ўша пайтда ёш боланинг овозини эшитмаганини, ҳатто уни босиб кетганини билмаганини айтган.
“Билганимда, дарҳол тўхтаган бўлар эдим. Умуман билганим йўқ. Йиғлаган экан, уни ҳам билмадим. Камера ёзувида кўрдим”, дейди у.
Судда боланинг отаси ҳам кўрсатма берган. Унинг айтишича, бола онаси билан бувисиникига борган бўлган. Ушбу воқеадан сўнг боланинг руҳиятида ўзгариш кузатилган. Уни босиб кетган аёл эса воқеадан 3 ой ўтган бўлса ҳам, бирор марта унинг аҳволи билан қизиқмаган.
“Кўчадан уйга кирмайман, дейдиган бола ҳозир уйдан кўчага чиққиси келмаяпти. Орадан 3 ой ўтди, бирор марта ҳол-аҳвол сўрамади”, дейди боланинг отаси.
Шунингдек, отанинг билдиришича, боласи оёққа турган бўлсада, ҳали тўлиқ ўзини тиклаб олмаган. Келажакда ҳам шифокорлар кўригида бўлиши керак.
Суд ҳукми билан аёл Жиноят кодексининг 117-моддаси (Хавф остида қолдириш) 1-қисми ҳамда 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 1-қисмидаги жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилган. Судланувчига тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан қоплаш йўли билан 2 йил муддатга муайян ҳуқуқдан, яъни барча турдаги транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, уйдан чиқишни бутунлай чеклашдан иборат 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Шунингдек, аёл боланинг отасига 2 млн 350 минг сўм моддий ва 25 млн сўм миқдорда маънавий зарар тўлаб бериши белгиланган.
Тасодифий хабарлар
Путин нега Байденни ғалаба билан табрикламаганини айтди
Афғонистон ҳукуматининг “Толибон” билан музокаралари муваффақиятсиз якунланди — ОАВ
ИИВнинг Қўриқлаш бош бошқармаси Миллий гвардияга ўтказилди
Уй ҳайвонлари CОVID-19 эпидемиясининг иккинчи тўлқинини келтириб чиқариши мумкин
Макрон Осиё давлатларини огоҳлантирди