Қорақалпоғистон Республикаси Тахтакўпир туманида яшовчи,1946 й.т., шифокор Ж.А. ариза билан мурожаат қилиб, номаълум шахс унинг банк картасидан жами 4.045.000 сўм пулларини ечиб олганлигини билдирган.
Тезкор-қидирув тадбирлари давомида Ж.А.нинг банк картасидан пулларни ечиб олган шахс унинг ҳамкасби Тахтакўпир туманида яшовчи, поликлиника шифокори 1991 й.т., Е.Н. эканлиги аниқланган.
У онлайн таваккалчиликка асосланган "1xbet" ўйинларига берилиб кетганлиги сабабли ҳамкасбининг кексалигидан фойдаланиб, унинг банк картаси бошқарувини ўзининг телефонидаги мобил иловасига ўтказиб олиш орқали пулларни ўзлаштирганлиги маълум бўлди.
Е.Н.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази
Тасодифий хабарлар
Пандемия шароитида Мустақиллик байрами тадбирларини ўтказиш тартиби белгиланди
Жиноятчиларга тергов ҳибсхонасида ўз ҳисобидан телефонда гаплашишга рухсат берилади
Солиқ қўмитаси мигрантлар солиққа тортилишини рад этди
Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 50 000 нафарга яқинлашмоқда
АҚШ ёки Хитой? Осиё давлатлари вакцинани кимдан олмоқчи