Ангор туманида Labo каналга тушиб кетиши оқибатида 33 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Вилоят ИИБ маълумотларига кўра, ҳайдовчи мастлик оқибатида тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва машинада каналга тушиб кетган.
Сурхондарё вилояти Ангор туманида Labo каналга кетиши оқибатида машина бошқарувида бўлган 33 ёшли ҳайдовчи вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Маълум бўлишича, 1 январь куни соат 20:00 ларда маҳалла раисига каналга машина тушиб кетгани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг маҳалла инспектори ва раиси воқеа жойига келиб, ИИБ ва ФВБга хабар берган.
Вилоят ЙҲХБ бошлиғи ўринбосари Сайдулла Сафаровнинг қайд этишича, ҳайдовчи мастлик оқибатида тезликни меъёридан ошириб ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва машинада каналга тушиб кетган. Ҳудуд ўрганилганда, канал атрофида хавфсизлик чоралари кўрилмагани, ҳаракатланиш учун мўлжалланмагани, йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилмагани ва йўл белгиларининг сифати яхши эмаслиги аниқланган.
Тасодифий хабарлар
Илон Маск “ўз-ўзидан ўсувчи Ой шаҳри” лойиҳасини эълон қилди
Украинадаги уруш дунё бозорларини "титратиш"да давом этмоқда
Ҳайдовчилар радарга тушмаслик учун “жасад бор” ёзуви билан рақамларини беркитишмоқда
Трамп Венесуэлага зарба беришни буюрди. Мадуро армияни оёққа турғизди – ОАВ
Ўзбекистонда дам олиш куни ҳаво сезиларли салқинлашади