Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати маркази 1—4 октябрь кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Қорақолпоғистон ва Хоразм вилояти
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-11 даража илиқ, 1-2 октябрь кунлари кундузи 15-20, 3—4 октябрда 18-23 даража иссиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 1 октябрда 18-23, 2—4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 1 октябрда 18-23, 2—4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 11-16 даража илиқ, кундузи 1—2 октябрда 22-27, 3—4-октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари
Ҳаво ўзгариб туради, 1 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 2 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. 3—4 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишни ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-13 даража илиқ, кундузи 1—2 октябрда 18-23, 3—4 октябрда 20-25 даража иссиқ бўлади.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишни ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10, кундузи 13-18 даража илиқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
Россияда кўпхотинликка рухсат берувчи фатво бекор қилинди
Узоқ кутилган боди-камера. Тошкент кўчаларида камерали ЙПХ ходимлари пайдо бўлди
Трамп касалхонага ётқизилди. Уни қандай препарат билан даволашаётгани маълум
«Эй, синфдош» қўшиғи билан танилган хонанда қамоқда ўтган 9 йили ҳақида гапирди (видео)
«Жомадонга жойланган мурда»нинг қотилига суд ҳукми ўқилди