Туркияда ўзи билмаган ҳолда қотилга ёрдам берган ўзбекистонлик қамоққа олинди, деб хабар бермоқда Бош консулхона ахборот хизмати.
Келтирилишича, Истанбул шаҳрининг Малтепа қамоқхонасида “ашёвий далилларни йўқ қилиш ёки ўзгартириш” айби билан 33 ёшли Ўзбекистон фуқароси Д.А. сақланмоқда. Бош консулхона ходимлари томонидан у билан ташкил қилинган суҳбат давомида маълум бўлишича, 2023 йилнинг сентябрь ойи охирларида 25 ёшли М.А. ундан уйидаги чиқиндиларни олиб чиқишда ёрдам сўраган.
Бир нечта полиетилен халталар ва қоплар орасида катта гилам ҳам бўлиб, Д.А. ва М.А. уни чиқиндихонага олиб бориб ташлаган. Бироқ, Д.А. гилам ноодатий тарзда оғир эканини пайқаб қолиб, М.А.дан гиламнинг ичида нима борлигини сўраганида М.А. гилам ичида турли чиқиндилар бор, деб жавоб берган ва дарҳол воқеа жойидан қочиб кетган.
Кейинчалик ушбу гилам ичида Туркия фуқаросининг жасади бўлгани аниқланиб, ҳар иккала ватандошлар полиция томонидан қўлга олинган. Ҳозирда М.А. “қасддан одам ўлдириш”, Д.А. эса “ашёвий далилларни йўқ қилиш ёки ўзгартириш” айби билан терговга жалб этилган.
Ҳозирда фуқаро Д.А.га консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда. Фуқаро М.А. эса консуллик-ҳуқуқий ёрдамдан воз кечиб, Бош консулхона ходимлари билан учрашишдан бош тортмоқда.
“Ҳар ҳолда, бу фуқаро М.А.нинг бегуноҳ бир инсон ҳаётининг остун-устун бўлиб кетишига сабаб бўлган номақбул қилмиши учун пушаймонлигидан дарак бўлса керак.
Ҳурматли ватандошлар, ҳар қандай вазиятда, айниқса, хорижий мамлакатларда даставвал ҳолатни чуқур ўрганиб, сўнгра қарор қабул қилишни тавсия қиламиз”, — дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
Илон Маскнинг қиёфадоши топилди
Украинадан эвакуация қилинаётган 3 нафар ўзбекистонлик автоҳалокатга учради. Қурбон бор
Янгиликлар жуда кўпайиб кетди, аммо...
Ўзбекистонда ҳафта охирларига бориб ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши кутилмоқда
Саудия Арабистони бутун дунёга Ҳаж зиёратини адо этишга рухсат берди