Путин “Миграция соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш тўғрисида”ги 205-сонли Президент фармонига имзо чекди.
Россияда миграция ва фуқаролик масалалари билан шуғулланувчи янги давлат идораси тузилди. Жорий йилнинг 2 апрель куни Россия президенти Владимир Путин “Миграция соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш тўғрисида”ги 205-сонли Президент фармонига имзо чекди.
Фармонга мувофиқ, Россия ИИВнинг Миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси асосида янги идора - Фуқаролик ва хорижий фуқароларни рўйхатга олиш масалалари бўйича хизмат ташкил этилади.
Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг маълум қилишича, ИИВ ҳузуридаги Фуқаролик ва хорижий фуқароларни рўйхатга олиш масалалари бўйича Хизмат миграция жараёнларини тартибга солиш ва бу борадаги иш суръатини оширишга қаратилган.
"Асосий вазифа – миграция жараёнларини тартибга солиш, муҳожирларнинг Россия қонунларига риоя этишини таъминлаш ва ҳуқуқбузарликларни камайтиришдан иборат", – деди Песков журналистлар билан ўтказилган матбуот анжуманида.
Шунингдек, президент Фармонига кўра, Россия ИИВ тизимида янги лавозим – Россия ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари – Фуқаролик ва хорижий фуқароларни рўйхатга олиш масалалари бўйича хизмат раҳбари лавозими жорий этилди.
Президент алоҳида фармон билан ушбу лавозимга собиқ Бош прокурор ўринбосари Андрей Кикотни тайинлади.
Ҳукуматга уч ой ичида янги хизматнинг штат бирликларини тасдиқлаш топширилди.
Эслатиш жоиз, 2016 йил 5 апрел куни имзолаган Президент фармонига кўра, миграция масалалари билан шуғулланувчи Россия Федерал миграция хизмати ўрнида ИИВнинг Миграция масалалари бўйича Бош бошқармаси тузилган эди. Энди унинг ваколатлари янги тузилган хизматга ўтказилади.
Тасодифий хабарлар
Бугун Аё София ибодатхонасида 1934 йилдан буён илк бор жума намози ўқилади
«PSJ» Neymarni yaqin vaqtlar ichida sotmoqchi. Ronaldu uni «Yuventus»da ko‘rmoqchi
Тошкент шаҳридаги Амити университети талабалари 10 000 АҚШ долларини ютиб олишди
Бозорларда картошка ва сабзи нархлари арзонлашди
Танзила Норбоева Наманган шаҳарида алоҳида перинатал марказ ташкил этишни таклиф қилди