Украина шарқида россияпараст сепаратистлар назоратидаги Донецк ва Луганск халқ республикалари мамлакатнинг шу номдаги вилоятларини эгалламоқчи. Буни ДХР ҳарбий қўмондонлиги вакили Эдуард Басуриннинг баёнотидан пайқаш қийин эмас.
Унга кўра, ДХР кучларининг вазифаси Донецк вилояти чегараларига чиқиш ва “ҳудудларни озод қилиш”.
“Украина ҳарбийлари қуролларини ташламаган, гуруҳ катта, вазият оғир, у Украина аҳолисини армиядаги қариндошларидан қуролларини қўйишни сўрашга чақираман”, дейди Басурин.
Шунингдек, у Украина фукароларини ҳеч нимадан қўрқмасликка ва уларга қарата ўқ узилмаслигига ишонтирган.
Бироқ медиа маконида тарқалган видеолардан турар-жой бинолари ҳам ракеталар зарбаларига учраётганини кўриш мумкин.
Тасодифий хабарлар
Мирзиёев Самарқанд саммитидан нималар кутаётганини айтди
Қашқадарёликларни Исроилга жўнатмоқчи бўлган эркак ушланди
Бош прокуратура тузилмасида қурилиш соҳаси бўйича назорат бўлими ташкил этилмоқда
Афғон учувчилари Ўзбекистонни тарк этди
АҚШ “Қиёмат куни” самолётини ҳавога кўтарди