Ижтимоий тармоқда Ўзбекистонда қовун ва тарвуз маҳсулотларини истеъмол қилиш оқибатида бир неча фуқаронинг вафот этганлиги тўғрисидаги хабар тарқалди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси республикада бу каби ҳолатлар қайд этилмаганини ва хабар асоссизлигини маълум қилди.
Қайд этилишича, полиз маҳсулотларини истеъмол қилиш билан боғлиқ ошқозон-ичак фаолиятининг бузилиш ҳолатлари учраб туриши мумкин ва унга бир неча омиллар сабаб бўлади:
- одам организмининг ўзига хос хусусиятларига;
- бир пайтда истеъмол қилиш мумкин бўлмаган маҳсулотларнинг аралаштириб истеъмол қилиниши;
- полиз маҳсулотининг эскириб қолганлиги (кесилгандан кейин узоқ вақт туриб қолганлиги);
- улар таркибида нитрат ва нитритларнинг меъёрдан ортиқлиги ва бошқалар.
Санепидқўмита аҳолини полиз маҳсулотларини харид қилишда қуйидагиларга эътибор қаратишга чақирди:
- фақат рухсат этилган (савдо расталари, бозор ҳудуди, савдо мажмуалари) жойлардан полиз маҳсулотларини харид қилиш;
- полиз маҳсулотларни харид қилиш жараёнида лаборатория текширувларидан ўтганлигига эътибор қаратиш;
- катта (магистраль) йўл ёқалари, аҳоли яшаш мавзеларида сотилаётган полиз маҳсулотлари лаборатория текширувларидан ўтмаган бўлиши мумкинлигини унутмаслик!
Тасодифий хабарлар
Зўравонлик асосан кимлар томонидан содир этилиши айтилди
Роналду шу вақтгача "Ал-Наср"да қанча пул ишлаб топган
Уйга хуш келибсан, Хави – “Барселона”
Уйчи туманига Ҳоким, Прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси кўтарилди