Афғонистонда Толибон оммавий равишда 30 кишини, жумладан аёлларни қамчилаган, дея хабар бермоқда маҳаллий нашрлар.
Жаузжон вилояти бош судьяси Абдул Ваҳоб Зоҳиднинг айтишича, маҳкум этилган 22 маҳаллий аҳоли ўғирлик, зино ва гиёҳванд моддалар савдосида айбланиб, 25 дан 39 гача дарра олган. Оммавий қатлда маҳаллий амалдорлар, дин олимлари ва қабила оқсоқоллари иштирок этди.
Каписа провинциясида етти эркак ва бир аёл худди шундай жазога тортилди. Бу ҳақда Нажрон округи апелляция суди раҳбари Субҳонуддин Собҳоний маълум қилди.
Ислом қоидаларида (шариатда) Ҳадд тоифасидаги жиноятлар (зино, ўғрилик, спиртли ичимликлар ичиш) учун ҳар хил жазо турлари, жумладан, оёқ-қўлларини кесиш, оммавий калтаклаш ва тошбўрон қилиш каби жазолар назарда тутилган. Ноябрь ойида Толибон етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода қозиларга шариатнинг барча жиҳатларига риоя қилишни буюрган эди.
Тасодифий хабарлар
Рўзадорга макруҳ бўлган амаллар
Фатво: бу йилги фитр ва фидя садақалари қандай адо этилади?
Москва метросида носозлик: поезд бекатда тўхтаб қолди (видео)
НАТО Украинага 500 млн евролик янги ёрдам пакетини юборади
Туркия жануби-шарқидаги Искендерун порти зилзиладан сўнг ишдан чиқди