Юсуфжон қизиқ Шакаржонов номидаги Фарғона вилоят мусиқали драма театрида Шароф Бошбеков асари асосида саҳналаштирилган «Темир хотин» спектакли халқимизнинг севимли саҳна асарига айланганди. Бугун ҳам уни барча севиб томоша қилади.
«Темир хотин»да бош ролни ўйнаган Ўзбекистон халқ артисти Муҳаммадсоли Юсуповга «Қўчқор ака», Олим ролидаги Кимсанбой Собировга «Олимтой» дея мурожаат қилишлари бежиз эмас.
Ижодий фаолияти давомида ўнлаб ролларни маромига етказиб ижро этган Кимсанбой Собиров мамлакатимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Президентимиз Фармонига кўра «Дўстлик» ордени билан тақдирланди. Афсуски, бир умр мухлислари ардоғида «Олимтой» бўлиб яшаган таниқли актёр 65 ёшида вафот этди.
«Namanganliklar.uz» жамоаси марҳумнинг оила-аъзоларига ҳамдардлик билдиради.
Тасодифий хабарлар
Mарҳумни рухсатсиз дафн қилганлик учун жазолар кучайтирилади
Гонконгда қуролли жиноятчилар 600 рулон ҳожатхона қоғозини ўғирлаб кетишди
Тошкентда "Умра" сафарига ноқонуний юбориш билан шуғулланганлар аниқланди
Дунё бўйлаб пляжлар йўқолиб кетиш хавфи остида – FT
Ўзбекистондаги тиббиёт муассасаларида 300 млн сўмга яқин кафолатланмаган хизматлар кўрсатилгани аниқланди