Наманган вилоятининг Норин туманида фуқаро ҳамқишлоғини ўроқ билан жароҳатлади. Бу ҳақда вилоят ИИВ Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, жорий йил 12 август куни соат 18:50 ларда, Норин туманида яшовчи, 2001 й.т. фуқаро Б.Н. Норин туманида жойлашган фермер хўжалиги дала майдонида ўт ўраётган вақтида дала майдонига экинларини кўриш учун келган, Норин туманида яшовчи, 1996 й.т. фуқаро А.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, қўлида бўлган ўроқ билан кўкрак қафасини орқа чап қисмига бир маротаба урган.
Натижада, А.Р. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
Ушбу ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 13 август куни Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
Тошкент вилоятида профилактика инспекторини пичоқлаган 18 ёшли йигит қўлга олинди
Наманганда 17 бемор коронавирусдан тузалди, соғайганлар 1229 нафарга етди
Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Нурмагомедов-Чистяков жанги бекор қилинди
Танзила Норбоева муфтий Усмонхон Алимов вафоти муносабати билан таъзия билдирди
«Навбаҳор»нинг 11 нафар футболчисида коронавирус аниқланди